Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари раислари фуқаролик жамияти институтлари вакиллари орасидан тасдиқланади. Кенгашлар фаолияти самарадорлиги эса ҳар йили баҳолаб борилади. «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунни янги механизм ва шакллар билан тўлдириш режалаштирилмоқда.
Президент фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармон имзолади. Ўзгаришлар, жумладан, давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар бўйича лойиҳаларни танлашда шаффофликни оширишни ўз ичига олади.
Сурхондарёдаги бир маҳалла кўп йиллардан буён электр, сув, йўл муаммоларидан қийналарди. 2020 йили шу маҳаллада яшовчи Ойбек Усанов «Ташаббусли бюджет»да омадини синашга қарор қилади. Бу тажриба аҳоли ҳаётини қанчалик ўзгартиргани ва одамларни қандай бирлаштиргани — Жаҳонгир Азимов репортажида.
Ўзбекистонда ободонлаштириш ишлари кўпинча дарахтлар шикастланиши ва нобуд бўлишига олиб келади. Чилонзор кўчасини таъмирлашда зарар етган эманларни даволашни тавсия қилган дендролог Атиргул Холмурзаева оддий фуқаролар қандай қилиб илдизи шикастланган дарахтларни қутқариши мумкинлигини сўзлаб берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг